right
Visitors
Сейчас 998 гостей онлайн

I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси якунлари.

Ярмарка ишида 33 та хорижий давлат, компаниялари, савдо ташкилотлари, қишлоқ хўжалиги йўналиши вазирликлари, логистика компанияларининг 300 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

 Булар Швейцария, Литва, Германия, Голландия, Франция, Буюк Британия, Польша, Исроил, Италия,Россия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Иордания каби давлатларининг тадбиркорлари.  Ярмаркани ўтказиш дастури асосида иштирокчи хорижий компания ва мехмонлар билан давра суҳбатлари ва музокаралар ўтказилди. 


Жумладан Россия Федерациясининг “Х5 Ритейл групп”, “Сибирский Альянс”, “Магнит”, “Перекресток”, “Невский Кондитер”, “Агролайин” ва “Глобал Трейд”, Хиндистоннинг “Эко Грин”, Қозиғистон Республикасининг “Мева Групп” хамда бир қатор хорижий компаниялари билан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини янада ривожлантириш истиқболлари, мавжуд муаммоларни ҳал этиш, шунингдек савдо уйларини ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилди. 


Ҳар бир вилоятдан ярмаркада иштирок этган экспортёр корхоналар ўзларининг маҳсулотларини экспорт қилиш ва уларни жойига қадар етказиб бериш бўйича шартномалар тузди. Ярмарка якуни бўйича хорижий харидорлар билан ўтказилган музокаралар натижасида қиймати 1009 млн.долларлик 1421 минг тонна маҳсулотларни экспортга чиқариш бўйича 355 та шартнома имзоланди, шундан 120 минг тонна маҳсулот 2016 йил якунига қадар экспортга йўналтирилиши кўзда тутилди Барча шартномалар Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси дирекцияси томонидан белгиланган тартибда рўйҳатга олинди. 


Ярмарканинг ўтказилиши мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш географиясини янада кенгайтириш имконини берди. Хусусан, Европа мамлакатлари Германия, Шотландия, Швейцария, Буюк Британия, Украина, Беларусс, Литва, Озарбайжон, Россия, Жанубий-Шарқий Осиёдан Хитой, Корея, Япония, Яқин Шарқ мамлакатлари Ироқ, БАА, Туркия давлатларига маҳсулот экспорт қилиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузилди. 


Натижада тузилган шартномаларда мевалар 25 фоизни, узум 17 фоиз, сабзавотлар 32 фоиз, қуритилган ва қайта ишланган маҳсулотлар 13 фоиз, дуккакли 13 фоиз ва полиз маҳсулотлари 1 фоизни ташкил этди. 


Хорижий харидорлар томонидан билдирилган қизиқиш ва талаблардан келиб чиқиб, келгусида мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини жойлаштиришни (такрорий ва тўқсонбости экинларни ҳисобга олган ҳолда) аниқлаштирилишига замин яратди. 


Ярмарка доирасида Ўзбекистоннинг мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар ва истеъмолчилар ўртасида “давра суҳбатлари”, икки томонлама музокаралар ташкил этилиб, хорижлик меҳмонлар иштирокида интенсив боғларга, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарга ва совутиш комплексларига саёҳатлар ташкил этилди.

Ярмарка иштирокчилари Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида жойлашган “Marwin Brands” ва “Asia Gem” ҳамда Тошкент шаҳрида барпо этилган “Gold Dried Fruits” корхоналарига ташриф буюриб, у ердаги қуритиш, музлатиш, сақлаш, қадоқлаш жараёнлари ва қайта ишланган тайёр маҳсулотлотлар меҳмонларга намойиш этилди. Таъкидлаб утиш жоизки ушбу корҳоналар европанинг энг сунгги мева ва сабзавотларни қайта ишловчи асбоб ускуналари билан жихозланган. Ушбу тадбирда махаллий оммавий ахборот воситалари билан бир қаторда Россиянинг “Россия 24” ва “НТВ” телеканали ижодкорлари иштирок этишди.  


Ярмарканинг сунгги иш куни давомида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг ва “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти вакилларининг Республика мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш бўйича мавжуд имконятлар, улардан фойдаланиш салоҳиятлари тўғрисида презентациялари тингланди. 


3 кун давомида ярмаркани томоша қилишга келганлар сони эса, 7000 кишидан ошиб кетди. 


Энг асосийси кутилган мақсадга эришилди. Хорижнинг кўплаб нуфузли қайта ишловчи ва савдо компаниялари Ўзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавотлар, полиз экинлари, узум ва дуккакли ўсимликларнинг сифати, қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг таркибий ҳусусиятлари, экологик софлик даражаси ҳақида етарлича маълумотга эга бўлиб кетишди.
 
 
EN AF RU
Конференции